Афғонистон прокурорлари Ўзбекистонда ўқийди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Афғонистон Бош прокуратуралари тажриба ва ахборот алмашиш, кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Афғонистон Ислом Республикаси Бош прокуратураси ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди, деб хабар қилда прокуратура матбуот хизмати.

Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон
Андижон ҳокимлиги кўзбўямачиликка йўл қўйган – Бош прокуратура

Душанба куни Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов Афғонистон ислом республикаси бош прокурори Мохаммад Фарид Хамиди бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда  икки давлат Бош прокуратуралари  ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар. Хусусан, Афғонистон прокуратураси органлари ходимларини Ўзбекистон Бош прокуратураси Академиясида ўқитиш масаласи муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Афғонистон бош прокурори Хамиди самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0