Россияда иқтисодиётнинг қатор тармоқларида мигрантлар улуши қисқаради

© Sputnik / Кирилл КаллиниковИностранные рабочие у хостела
Иностранные рабочие у хостела - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда 2020 йилга қадар иқтисодиётнинг қатор тармоқларида мигрантлар улушини белгилаш тўғрисидаги лойиҳа ишлаб чиқилди

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россияда келгуси йилдан бошлаб иқтисодиётнинг қатор тармоқларида чет эллик ишчилар улушини қисқартиришмоқчи. Бу ҳақда РФ Меҳнат вазирлиги ахборот-хизмати маълум қилган.

Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг қайси минтақасида мигрантлар учун энг қиммат патент жорий этилган?

Тегишли лойиҳа ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича ўтказилган навбатдаги йиғилишда маъқулланган.

"Россиянинг ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича учёқлама комиссияси йиғилишида РФ ҳукуматининг "2020 йилда РФ ҳудудида иқтисодиётнинг алоҳида турлари бўйича фаолият олиб борувчи хўжалик субъектлари томонидан ишлатиладиган чет эллик ишчилар улушини белгилаш тўғрисидаги" қарори маъқулланди", - дея аниқлик киритилди идорада.

Лойиҳа мигрантлар учун 2019 йилда ўрнатилган нормани сақлаб қолишни таклиф этади. Аммо қурилиш вазирлиги таклифига кўра, Амур вилояти, Бурятия ва Москвада чет-эллик ишчилар камайиши кутилмоқда.

Доғистон учун 2020 йилда қурилиш соҳасида мигрантлар улуши алоҳида ўрнатилади ва 50%ни ташкил этади.

Шунингдек, Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бутун давлат миқёсида сабзавотларни етиштириш соҳасида ҳам мигрантларнинг улушини белгилашни таклиф этди.

Таъкидланишича, мигрантлар улушининг белгилаб қўйилиши меҳнат бозорининг регионал хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишчи кучини жалб этишга ҳамда аввало россияликларнинг ишга жойлашиши устуворлигини таъминлашда ёрдам беради.

Янгиликлар лентаси
0