ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. 2018 йилда Россиянинг Узоқ Шарқ ва шимолий минтақаларида меҳнат мигрантлари учун патентнинг максимал нархи белгиланган.
Патентга эга бўлиш Россияга визасиз тартибда келган чет эл фуқароларига танланган минтақа ҳудудида ишлаш ҳуқуқини беради.
“2018 йилда мигрантлар учун патентнинг энг юқори нархи Узоқ Шарқ ва шимолий минтақаларда белгиланган. Шу билан бирга, Россиянинг барча минтақалари орасида патентнинг ўртача нархи 3,9 минг рублни ташкил этади”, - дея ёзади РИА Новости.
Ёқутистонда ишламоқчи бўлганлар патент учун ойига 9,1 минг рубль, Ямало-Ненецк автоном округида 8,4 минг рубль, Ненец автоном округида 7,9 минг рубль, Камчатка ўлкасида 5,6 минг рубль тўлашлари лозим.
Таъкидланишича, Москва, Новосибирск вилояти, Санкт-Петербург, Коми Республикаси, Ханти-Мансийск АО – Юграда патент учун белгиланган белгиланган нарх минтақадаги мигрантларнинг ўртача иш ҳақига мос келади.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи мобайнида Москва шаҳрида меҳнат мигрантлари патентлари тўловидан олинган даромад қарийб 5,6 миллиард рублни ташкил қилгани хабар қилинган эди.