ТОШКЕНТ, 10 сен – Sputnik. Қозоғистонда 11 нафар педофил кимёвий кастрация қилишга ҳукм қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда бу чора икки кишига нисбатан қўлланилмоқда.
“Суднинг кимёвий кастрация шаклида тиббий мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги суд ҳукми билан 2018 йил 1 январдан бошлаб 11 нафар маҳкум кастрация қилишга ҳукм қилинди. Ҳозирги вақтда процедура икки маҳкумга нисбатан амалга оширилмоқда”.
Суд-психиатрик экспертиза натижаларига кўра суд қарорига кўра кимёвий кастрация қилинади. Бу чора вояга етмаган шахслар жинсий дахлсизлигига қарши жиноят содир этган, 18 ёшдан катта бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Кимёвий кастрацияга қанча маблағ ажратилди
Қозоғистонда вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этганлик учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларни кимёвий кастрация қилиш учун 2018 йил 1 январдан рухсат берилди.
Ўтган йили бюджетдан 9 миллион 629 минг тенге (тахминан 25 минг доллар) ажратилган. Кимёвий кастрация қилинадиганлар йўқлиги сабабли, маблағлар бюджетга қайтарилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий ёрдамни ташкил этиш бошқармаси маълумотларига кўра, 2019 йилда 11 миллион 038 минг тенге (28 минг доллар) ажратилган.
Бюджет буюртмаларига кўра, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари 2019 йил учун 88 бемор, 2020 йилда 71 бемор кимёвий кастрацияси учун молиявий маблағ кўзда тутилган.