Қозоғистонда биринчи марта педофил кимёвий кастрация қилинади

© Sputnik / Sergey MalgavkoМедсестра набирает лекарство в шприц в стационаре
Медсестра набирает лекарство в шприц в стационаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда 2018 йил 1 январдан бошлаб кимёвий кастрация қилиш бўйича нормалар кучга кирганди.

ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида педофилга нисбатан қўлланиладиган биринчи кимёвий кастрация қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан хабар қилди.

Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда қидирувда бўлган педофил қўлга олинди

2016 йил апрелда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев болалар ҳуқуқи ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликка кўплаб ўзгартиришлар киритишни назарда тутган ҳужжатларни имзолади.

Бу нормаларнинг бир қисми, шу жумладан, кимёвий кастрация 2018 йил 1 январдан кучга кирди.

Бош прокуратура маълум қилишича, суд қарорига асосан судланган шахс шаҳвоний эҳтиёжини пасайтирадиган препаратларни истеъмол қилишга мажбурланади. Бу норма вояга етмаган шахслар билан жинсий алоқа қилиш бўйича жиноий ҳуқуқбузарлик содир этган, 18 ёшдан ошган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.    

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шаҳвоний истакни камайтирадиган чоралар суд қарори асосида тиббиёт ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунинг учун 2018 йилда давлат бюджетидан 27 минг доллар ажратилган.

Бир нафар шахсни кимёвий кастрация қилиш учун йилига ўртача 350 доллар ажратилади.

“2018 йил 8 ой якуни бўйича Туркистон вилоятидан бир дона буюртма келган. Туркистон психневрология диспансери маълумотига кўра, бугунги кунда кимёвий кастрация қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, - деб таъкидланди вазирликда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кимёвий кастрация қўллаш қоидаларини ишлаб чиқди. Улар 2018 йил бошидан кучга кирди.

Янгиликлар лентаси
0