"Коммент" учун ўлим. Интернетдаги баҳслар қай тарзда қонли можарога айланади?

© Sputnik / Андрей Варенков / Медиабанкка ўтишДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда Тула вилоятида 26 яшар қиз икки нафар йигит томонидан дўппослаб, ўлдирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, зўравонларнинг бирига қизнинг интернет саҳифасидаги статуcи ёқмаган.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik, Виктор Званцев. Негатив изоҳ, фитнага йўғрилган статус ёки интернет-оппонент томонга тасодифан ташланган луқма қайғули оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу кунларда Тула вилоятида 26 яшар қиз икки нафар йигит томонидан дўппослаб, ўлдирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, зўравонларнинг бирига қизнинг интернет саҳифасидаги статуcи ёқмаган. Гумонланувчилар қўлга олинди ва СИЗОга жойлаштирилди. Интернетдаги тортишувлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида РИА Новости мухбири материалида ўқинг.

Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқни ёқтиришлари маълум бўлди

Ўч олиш учун Москвага келди

2015-йилнинг ёзида Свердловск вилояти Рефтин посёлкасида маҳаллий яшовчилардан бири Сергей Костромин пичоқлаб ўлдирилди. Мудҳиш жиноятга қўл урган шахс видеоёзувлар туфайли аниқлаштирилди. У Москвага Уралдан кўчиб келган 34 яшар Роман Гасанов бўлиб чиқди.

Орадан уч кун ўтиб, Роман қўлга олинди. Маълум бўлишича, у яшаш жойидан олис ҳудудга биргина мақсад - интернетдаги ҳақоратли гап учун ўч олишга келган.

Қотил ва унинг қурбони шу пайтга қадар бир-бирини умуман кўрмаган, улар фақатгина ижтимоий тармоқларда ёзишганлар. Иккаласи ҳам муқаддам бир неча бор судланган бўлиб, шу боис, интернетда тезда тил топишишган.

Социальные сети - Sputnik Ўзбекистон
Ўз хотинини ижтимоий тармоқ орқали ҳақорат қилган эркакка жазо берилади

Ёзишмаларининг бирида Костромин Гасановни қамоқ иерархиясида энг қуйи кастага мансублигини англатувчи сўз билан атаган. Бундан ташқари, бу ҳақда суҳбатдошининг дўстларини ҳам хабардор этган. Гасанов кўп ўйлаб ўтирмай, қўйнига ханжарни солиб, Рефтинскка қадар чипта сотиб олади, манзилга келгач, кўчада виртуал суҳбатдошини пойлаб, сўйиб ташлайди.

"Кўпинча одамлар онлайндда айтган гаплари учун уларга ҳеч вақо қилмайди, деб ҳисоблайдилар. Улар кимнидир ҳеч жазосиз ҳақоратлаш ёки камситиш мумкин деб ўйлайдилар, гўёки шундан сўнг уларнинг жамиятда обрўлари ошиб қолади, - дея тушунтиради РИА Новости мухбирига Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларнинг профессионал фойдаланувчилари уюшмаси раҳбари Владимир Зыков. — Аммо баъзан принципиал фуқаролар ҳам учрайди, улар ҳар бир айтилган сўз учун жавоб бериш керак, деб ҳисоблайдилар ва оппонентни жазолаш учун ҳеч нарсадан қайтмайди".

Болаларнинг катталарча "разборлари"

2018-йилнинг кузида интернетда москвалик икки йигит ўз тенгдошларини ваҳшийларча калтаклаётган видео пайдо бўлди. Улар аввал йигитнинг бошига қаттиқ уриб, сўнгра уни ерга улоқтириб, оёқлари билан тепишда давом этишган эди. Оқибатда жабрдийда жиддий жароҳатлар билан касалхонага тушади, шифокорлар унда кўплаб гематомалар, орқа ва бош шилинишларини қайд этадилар.

Кулак - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизлар Москвада ёппасига "разбор"га йиғилмоқдами? ИИВ изоҳ берди

Видеоёзув ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмалари туфайли терговчилар ҳужум қилганларнинг шахсини тезда аниқлаштирадилар. Улар 14 ёшли мактаб ўқувчилари бўлиб чиқади. Йигитларнинг бу тарздаги муштумзўрлигига эса интернетдаги айтишув сабаб бўлган.

Зўравонлар суҳбатдошлари қайси мактабда ўқишини аниқлаштириб, унинг дарсдан чиқишини пойлашган. Етказилган жароҳатлар оғирлигини ҳисобга олиб, безориларга "Қотилликка суъиқасд" моддаси бўйича айбловлар қўйилган ва тергов вақтида улар СИЗОга жойлаштирилган.

"Гап шундаки, ёзма нутқ оғзаки нутқдан кўра каттароқ таъсир кучига эга. Гап шундаки, интернетдаги ҳақоратларни бошқалар ҳам ўқийдилар, яъни бу ерда жамоатчилик элементлари мавжуд бўлиб, шу боис, ҳақоратлар янада ўткирроқ қабул қилиниши мумкин, - деб ҳикоя қилади РИА Новости мухбирига психолог Анна Кирьянова. — Айниқса, ўсмирлар реакцияси жуда кескин бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда кимдир уни хафа қилганлар билан орани очиқ қилишга шошилса, бошқа бирлари ўз жонига қасд қилади".

Баъзан ўсмирлар ўртасидаги "разборка"лар, касалхона палатасидан кўра аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Мана, мисол учун, 2016-йилнинг кузида Красноярскда 13 яшар ўсмир қўшни мактабда таҳсил оладиган еттинчи синф ўқувчисининг кўксига пичоқ қадаб ўлдирди. Мудҳиш фожиа кундуз куни кўп-қаватли уйлар ҳовлиларидан бирида юз берган. Йўловчилар жабрдийдага ёрдам беришга ҳаракат қилишган, аммо йигит кўп қон йўқотиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.

Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
“Разбор хоҳлайсанми?” – икки депутатнинг жанжали видеога олинди

Терговчиларнинг аниқлик киритишларича, қотиллик юз берган куни эрталаб ўсмирлар бир-бири билан ижтимоий тармоқда ёзишган. Ёзишма давомида синф раҳбари ҳақида гап очилади - аёл йигитларнинг бирининг онаси эди. Аёл номига айтилган номаъқбул сўз туфайли унинг ўғли дилозорни гаплашиб олишга чорлайди ва ўзи билан икки ўртоғи ҳамда қайирма пичоқни олади.

Қотил ҳодиса рўй берган вақтдан сўнг тезда қўлга олинган, аммо у балоғат ёшига тўлмагани туфайли, жавобгарликка тортилишдан қутилиб қолган.

Интернетдаги "дугоналар"

2012-йилнинг ёз фаслида Калуга яқинида дачаларда яшовчи фуқаролар томонидан аёвсиз пичоқланган ёш аёл жасади аниқланади. Ҳалок бўлган аёл 22 ёшда бўлгани, шу жойга яқин қишлоқда яшаши, вилоят марказига пул ишлаш илинжида келгани аниқланади. Тезкор ходимлар унинг танишларини топишади, шунингдек, ижтимоий тармоқдаги ёзишмаларини қунт билан ўрганадилар.

Информационные технологии - Sputnik Ўзбекистон
Интернет-фирибгарлар ўзбекистонликларни қандай чув туширмоқда?

Маълум бўладики, келгинди аёл бир неча ой давомида 24 ёшли калугалик бир аёл билан ўта фаол мулоқотда бўлган. Улар бир-бири билан шахсий ҳаётларидаги тафсилотлар билан бўлишганлар ва бу охир-оқибат улар ўртасида жанжални юзага келтирган. Эрига хиёнатда айбланган калугалик аёл ўз суҳбатдошидан ўч олишни мақсад қилиб қўйган ва бунинг учун ҳатто режа тузган. Икки эски таниши унга ёрдамлашишга тайёрлигини билдиришган.

Режалаштирилаётган мудҳиш қасосдан бехабар қиз уй топишда ёрдамлашиш баҳонасида қишлоқдан Калугага чақириб олинган. У ерда қизни икки ёш йигит кутиб олган ва ижарага олса бўладиган уйни кўрсатиш баҳонасида машинага ўтқизишган. Ҳақиқатда эса меҳмон автомобилда ўрмонзорга олиб борилган, темир занжир ёрдамида бўғиб ташланган ва танасига бир неча маротаба пичоқ суқишган. Қотиллар тез орада тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

"Ижтимоий тармоқларда мулоқот қилар эканлар, интернет фойдаланувчилари биринчи галда ҳар қандай можаро тусини олган вазиятни таҳдидлар ва ҳақоратлар билан эмас, балки ҳотиржам ва далиллар билан ҳал этиш лозимлигини ёдда тутмоқлари шарт. Чунки акс ҳолда можаро давомий тус олади, - деб қўшимча қилади Зыков. — Ҳозирча бу каби мулоқот қоидалари оғизда мавжуд, холос. Биз тез орада ижтимоий тармоқларда тўғри мулоқот қилиш, ўзни тутиш ҳақида махсус брошюрани нашрдан чиқармоқчимиз. Унда Интернет этикаси, троллингга берилмаслик ва бошқа ҳоказо қоидалар ҳақида маълумот берамиз. Чунки баъзи одамлар бошқалар учун ҳақоратли туюладиган нарсаларни ёзаётганликларини баъзан сезмайдилар".

Янгиликлар лентаси
0