Қирғизлар Москвада ёппасига "разбор"га йиғилмоқдами? ИИВ изоҳ берди

Oбуна бўлиш
Қирғизистон фуқаролари кўрсатилган манзилларда йиғилганликларини исботловчи маълумотлар бор

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Москва аҳолиси WhatsApp мессенжери орқали қирғиз тилида фуқароларни "разборкага" даъват қилган хабарларни тарқата бошлашди, деб хабар қилди ижтимоий тармоқларда Қирғизистон ИИВнинг МДҲ давлатларидаги вакили Аскар Алиев. Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

Рейд ГИБДД - Sputnik Ўзбекистон
Москва вилоятида таксист-мигрантлар алоҳида назорат остида бўлади

Алиевнинг сўзларига кўра, бундай йиғинлар бўлганини тасдиқловчи фактлар қайд этилган.

"Шундай хабарлар бор: гўёки бошқа миллатга мансуб номаълум кишилар қирғизларни хафа қилган экан, шу боис "разбор" зарурлиги айтилган. Қирғизистонликлар кўрсатилган манзиллар бўйича тўпланишганини тасдиқловчи фактлар бор. Бундай учрашувлар ҳеч қачон яхшилик билан тугамайди. Тўпланганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин", — деб қайд этди Алиев.

У қирғизистонликларни бундай провокациялар таъсирига учрамасликка, қонунга бўйсунишга ва шубҳали ҳолатлар ҳақида Москва полициясига ёки Қирғизистон ИИВнинг ваколатхонасига хабар қилишни сўради. Алиев фуқароларга бундай ҳаракатлари билан улар ўзларининг бошқа ватандошлари номини ҳам қорага чиқаришлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0