ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. АҚШ ва "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари томонидан яқиндагина Дохада маъқулланган, битим деб аталувчи ҳужжат шартлари Афғонистондаги ҳарбий ёки сиёсий шарт-шароитни сезиларли даражада ўзгартира олмайди, деб ҳисоблашмоқда РИА Новости томонидан саволга тутилган экспертлар.
Илгарироқ, АҚШ ва толиблар Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича 11 пунктдан иборат битим лойиҳасини маъқуллаганликлари ҳақида хабар берилган эди.
Мана шу воқеалар фонида мамлакатдаги можаро янада кучайди. Пайшанба куни Қобулда автомобил портлаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 42 нафари жабрланди. Ҳодисанинг эртаси куни афғон ҲҲК Ғазни шаҳрида авиазарбалар орқали 26 нафар "Толибон" жангариларини йўқ қилдилар.
Душанба куни америка делегацияси етакчиси Залмай Халилзад толиблар билан ўтказилган музокараларда, битимнинг дастлабки варианти дастлабки босқичда АҚШнинг Афғонистондаги 14 минг ҳарбий хизматчисидан 5 мингги кейинги 135 кун ичида олиб чиқиб кетилишини назарда тутишини айтган эди.
Чўзилган можаро
Халилзад бу баёнот билан АҚШ ва "Толибон" ўртасида бир йил олдин бошланган тўққиз раунд музокаралардан сўнг чиқиш қилган эди. Йил давомида эришилган келишувлар доирасидаги яна бир битим Афғонистондаги чет эл кучларинининг барчасини чиқаришни назарда тутарди. Буни эвазига, "Толибон" террорчиларни қабул қилмаслик ҳақида кафолат бериши лозим эди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ҳафтада FOX News телеканалига, АҚШ "разведка"си Афғонистонда ҳамиша бўлишини айтди. New York Times нашри маълумотларига кўра, Оқ уй маслаҳатчилари қўшинларнинг қисман олиб чиқилиши туфайли юзага келаётган туйнукларни мамлакатда ЦРУ ходимлари сонини ошириш билан тўлдирмоқчи.
Қатор экспертлар яқиндагина эълон қилинган битимни ҳал қилувчи кучга эга, деб атаб бўлмайди.
"Ўз-ўзидан аниқ-ки, беш минг нафар америка ҳарбийларининг чиқарилиши Афғонистонда яқин истиқболда ҳеч нимани ўзгартирмайди", - деди РИА Новости нашрига АҚШ армияси ҳарбий коллежи профессори Крис Мэйсон.
Мэйсоннинг айтишича, "Толибон" ЦРУ, УНБ ёки уларнинг ҳарбийлашган бўлинмалари ходимлари ва оддий қўшинларни кўпам фарқламайди, шу боис, қўшинларни чиқариш таклифи ёки илк қадам ёки "ишончга асос солиш" бўйича чора сифатида кўрилиши лозим. У шунингдек, айни вақтда қўзғолончилар турли фронтларда ўз позицияларини мустаҳкамлашда давом этажагини қўшимча қилди.
"Толиблар Афғонистон устидан тўлиқ сиёсий назоратни тиклаб олишга умид қилишмоқда, бу ерда толибларнинг улар бидъат ва қонунга хилоф деб биладиган мавжуд сиёсий тартибга интеграллашувини кутиш - бу пуч умид, холос. Толиблар аста-секинлик билан, қадам-бақадам аҳолининг 80%дан кам бўлмаган қисми истиқомат қилувчи Афғонистоннинг қишлоқ туманларида назоратни қўлга олишмоқда. Шу боис, бу битимда ўт очишни тўхтатиш ҳақида гап бормаяпти, мени тушунишимча", - дейди Мейсон.
Эксперт сўзларига кўра, сентябрь ойи охирига белгиланган Афғонистондаги президент сайловлари ҳам, агар улар ўтказилган тақдирда ҳам, "Титаникда ёғоч каравотлар ўрнини алмаштириш"га ўхшаш ҳолат бўлади, холос. Миллий хафсизлик профессори, бундан олдинги сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган афғонларнинг учдан бир қисми иштирок этганини, шундай экан, бу сафар катта ўзгариш бўлади, дейиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини таъкидлади.
Кетиб кетолмайдиган АҚШ
АҚШ собиқ президенти Барак Обама уч йил илгари, ўз лавозимини тарк этишдан олдин, Афғонистонда 8,4 минг ҳарбий хизматчиларни қолдирган. Шу билан бирга 2017 йилда Пентагон янгича ҳисоб-китоб методига кўра, регионда 11 минг киши борлигини эълон қилди. Сал кейин, 2017-йилда, Трамп санкциясига кўра, тахминан яна уч минг ҳарбий хизматчилар Афғонистонга киритилилди. Шу тариқа ҳозирда ҳарбий хизматчилар сони 14 мингга етди.
Экспертларнинг айримлари Трампни у бу битимни тинчлик битими деб атаётганида айбладилар. Ахир у регионда ўзининг ҳукумат тепасига келмасидан олдин бўлган ҳарбий хизматчилар сонидан кўп аскарларни қолдирмоқда.
Питтсбург университининг халқаро муносабатлар бўйича профессори Майкл Бреннер 2014 йилнинг декабрида Оқ уйдаги маросимда Обама Афғонистонда уруш якунлангани ҳақида расман эълон қилиган эди деган фактни эслатди.
Трамп, ўз навбатида 2016 йилдаги сайловолди кампанияси вақтида мамлакатдан Қўшма Штатлар қўшинларини олиб чиқиб кетажагини айтган эди. Шу билан бирга, профессорнинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳолат қандай бўлса шундайлигича қолмоқда, ва толиблар билан бўлган охирги келишув АҚШни у ўз олдига қўйган мақсадларга яқинлаштирмаяпти.
"Қатарда тайёрланган битимнинг охирги лойиҳаси аслида ҳеч нарсага ёрдамлашмайди. АҚШ қўшинлар сонини қисқартириш бўйича графикни тақдим этгани йўқ. Улар мамлакатда 8,5 мингта ҳарбий хизматчиларни сақлаб қолишга уринмоқда", - дейди Бреннер.
У шунингдек, битим хусусий пудратчилар томонидан бошқарилаётган ёлланма ҳарбийлар сони ва Афғонистонда бўлиб турган минглаб ЦРУ махсус бўлинмалари ходимлари сонини эътиборга олмаганини айтди.
"Улар қаерда ва қачон гаплашадилар ... ва нима ҳақда? Булар барчаси ноаниқлигича қолмоқда. Ўт очиш тўхтатиладими? Йўқ. Бу тарзда Афғонистон парчаланганча қолади", - дейди профессор. Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги тарқоқлик Аль-Қоида билан рақобатлашаётган "Ислом давлати" ҳам Афғонистонга кириб олгач ўткирлашди.
"Трамп администрацияси қилган иш АҚШ тоомнидан илк бор ўн йилликлар олдин "Ал-Қоида" бўйича берилган расмий ваъдани такрорлаш бўлди, холос", - деб қўшимча қилди Бреннер.