АҚШ ва Толибон яқин кунларда тинчлик шартномасини имзолайди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишВторое заседание московского формата консультаций по Афганистану
Второе заседание московского формата консультаций по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ва “Толибон” ҳаракати яқин кунларда тинчлик шартномасини имзолайди.

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. АҚШ ва “Толибон” ҳаракати яқин кунларда тинчлик шартномасини имзолайди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашув ўтказилди

Толибон собиқ қўмондони Акбар Аганинг сўзларига кўра, шартнома тайёр.

“Икки томон барча ҳолат бўйича келишди, шартнома тайёр..., шанба ёки якшанба куни “Толибон” ва АҚШ ўртасида имзоланади”, - деди у.

Ўз навбатида, Доҳадаги толибларнинг вакили Сухейл Шахин томонлар ўртасида музокаралар ҳануз давом этаётганини айтди. Таъкидланишича, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Қобулга бориши мумкин, унинг жамоаси эса Қатарда қолади.

Бундан ташқари, Шахиннинг сўзларига кўра, келишув имзоланмасидан олдин томонлар баъзи мунозарали масалалар бўйича келишувга эришиши лозим.

Шу билан бирга, Толибонга яқин манбанинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбийлари 15 ой ичида Афғонистондан олиб чиқилишини муҳокама қилган музокарачилар ўртасида мулоқот техник даражада олиб борилган.

Янгиликлар лентаси
0