Олтин кўп, у бизга ҳеч қанақа пул келтирмайди - Молия вазири ўринбосари

© Sputnik / Павел ЛисицынЗолотые слитки
Золотые слитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг халқаро резервлардаги пули ҳозирда 22 миллиард долларни ташкил этади. Бу қийматнинг ярми олтин, ярми валюта кўринишида

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари журналистлар билан учрашувда олтинни кўп ушлаб туриш керак эмаслиги, уни пул келтирадиган нарсаларга тикиш лозимлиги ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати.

Аисты - символ Независимости  - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро молия тизимида Ўзбекистон бир поғона юқорига кўтарилди

Молия вазирлиги, марказий банк мутасаддилари иштирокида "Давлат қарзини самарали бошқариш" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 23,5 %ига тенг бўлгани маълум қилинган.

Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Жасур Қаршибоев йил бошида 9,9 миллиард бўлган давлат ташқи қарзи 6 ойда қарийб 13,1 миллиард долларга ўсганини таъкидлаган. Айтилишича, қарзларнинг айримлари узоқ ва ўрта муддатларга олинган, қолаверса, имтиёзли даврда фоиз ставкаси тўланиб, қарз суммаси тўланмайди.

Мулоқот давомида журналистлар халқаро резервлардаги капитал ва уни бошқариш самарадорлиги ҳақида савол берди.

Алексей Зубец - Sputnik Ўзбекистон
Долларни нима кутмоқда ва нега ҳамма олтин харид қилмоқда – эксперт фикри

"Марказий банк республика номидан халқаро резервларни бошқаради, — деб айтган молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов. — Ўзбекистоннинг халқаро резервлардаги пули ҳозирда 22 миллиард долларни ташкил этади. Бу қийматнинг ярми олтин, ярми валюта кўринишида. Фақат банкларга депозит қўявермасдан босқичма-босқич молиявий бозорларга чиқишни ҳам йўлга қўйиш керак. Чунки шу орқали депозитлардан кўра кўпроқ фойда олиб келиш имкониятлари мавжуд. Олтинни ҳам аслида кўп ушлаб туришимиз керак эмас. Олтин ўзи кўп, у бизга ҳеч қанақа пул келтирмайди. Олтинни пул келтирадиган, фоиз ҳисобида фойда келтирадиган нарсаларга тикиш керак".

Қайд этилишича, 30 июн ҳолатига кўра, давлат ички қарзи 5,4 миллиард доллар эквивалентини ташкил этган. Шундан 97 % қарз ҳукумат томонидан кафолатланган. Қолган 3 фоиз қарз эса ҳукумат томонидан жалб этилган.

Янгиликлар лентаси
0