Халқаро молия тизимида Ўзбекистон бир поғона юқорига кўтарилди

Oбуна бўлиш
Давлатнинг тўлов қобилияти бўйича Ўзбекистон Туркия, Бразилия ва Вьетнам каби илдам ривожланиб бораётган давлатлар жойлашган 5 гуруҳдан ўрин олди.

ТОШКЕНТ, 3 фев – Sputnik. Ўзбекистон ўзининг молиявий кўрсатгичлари бўйича халқаро тўлов тизимида бешинчи категорияга ўтди, деб хабар қилмоқда Молия вазирлиги.

Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Инфляция ўсиши биз кутгандан ҳам паст бўлди – Марказий банк

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти  (OECD) томонидан ҳар йили янгиланандиган рейтинги 200 дан ортиқ давлатларнинг бир неча молиявий кўрсатгичларини таҳлил қилиш асосида тузилади. Рейтингда биринчи гуруҳ – бу энг юқори тўлов қобилиятига эгабўлган давлатлар, еттинчи гуруҳ эса – энг паст.

МДҲ давлатлари орасида аксарият давлатлар 6 ва 7 гуруҳларда жойлашган. Фақат Россия – 4 гуруҳ, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон – 5 гуруҳда. Ушбу гуруҳда шунингдек Туркия, Бразилия ва Вьетнам каби илдам ривожланиб бораётган давлатлар ҳам жой олган.

Хабарда айтилишига кўра, Ўзбекистон бир неча йиллар давомида 6 гуруҳдан чиқаришни сўраб мурожаат қилган, лекин фақат ўтган йилги кўрсатгичлар асоасида бунга имкон пайдо бўлган.

Янгиликлар лентаси
0