ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. Тегишли ҳужжат "ЎзА"да эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 июн куни ўтказилган Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев фаолиятини бошқа сенаторларга ўрнак қилиб кўрсатган эди.
Мирзиёев ўшанда "катта ҳаётий ва сенаторлик тажрибасига эга Содиқ Сафоев хорижий давлатлар парламентлари ва халқаро ташкилотлар билан кўпқиррали ва самарали ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, мамлакатда олиб борилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги туб ислоҳотларнинг маъно-мазмунини жаҳон жамоатчилигига етказишда жонбозлик билан фаолият кўрсатмоқда", - дея алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Сафоевдан ташқари яна бир гуруҳ шахслар ва давлат хизматчилари, жумладан, Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов ҳам ушбу орден билан тақдирланган.