Мирзиёев кадрларни алмаштирди

Oбуна бўлиш
Мустақиллик айёми арафасида Ўзбекистон раҳбари қатор тайинловларни амалга оширди.

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир нечта муҳим тайинловларни амалга оширди. Бу ҳақда президент фармони эълон қилинган.

Министр занятости и трудовых отношений Узбекистана Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон
Аҳолига иш топиб бериш борасида ишларимиз қониқарсиз – Кудбиев

Хусусан, ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Аввалига энг ёш вазир ўринбосари, сўнгра Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши раҳбари ўринбосари вазифасида фаолият юритган Алишер Саъдуллаев эса фармонга биноан Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси Умар Исмаилов ҳам ўз вазифасидан озод этилган ҳамда Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0