ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Санкт-Петербург шаҳридаги шам заводида ёнғин содир бўлди.
ТИВ хабарига кўра, ёнғин оқибатида 2 киши, жумладан, Ўзбекистон фуқароси А.О. жароҳатланган.
“Улар И.И.Джанелидзе номидаги Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига ётқизилган. Куйиш натижасида жароҳат олган ҳамюртимизнинг аҳволи оғир”, - дейилади хабарда.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан алоқа ўрнатган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-965-029-41-49.