“Тошкент-Урганч” йўналишидаги автобус ҳайдовчисига чора кўрилади – Транспорт вазирлиги

Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда ҳайдовчи автобус йўловчилар билан тўла бўлишига қарамасдан хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўл-йўлакай автобусга қўшимча йўловчиларни олгани акс эттирилган. Чиптасиз йўловчилар эса автобуснинг ўриндиқлар оралиғидаги йўлакка ўтириб олишган.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги “Тошкент-Урганч” автобусидаги ҳолат бўйича изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланишни бошлаган “Тошкент-Урганч” йўналишидаги “Uzautotrans Service” МЧЖга тегишли автобусда олинган суратлар пайдо бўлди. 

Ушбу суратларда автобус ҳайдовчиси барча ўриндиқларга чипта сотилган ва йўловчилар билан тўла бўлишига қарамасдан корхона ички тартиб қоидаларини ва ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўл-йўлакай автобус салонига қўшимча йўловчиларни олгани, чиптасиз йўловчилар эса автобуснинг ўриндиқлар оралиғидаги йўлакка ўтириб олгани акс эттирилган.

Автобус въезжает на траспортную развязку - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда йўлкира нархини ўзбошимчалик билан оширган ҳайдовчи кечирим сўради

Бу ўз навбатида бошқа йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқариб, уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Йўловчилардан бири мазкур вазият юзасидан “Тошкент” автовокзалининг ишонч рақамига қўнғироқ қилиб, ариза қолдирган.

Транспорт вазирлиги хабарида мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган ариза зудлик билан “Uzautotras Service” МЧЖ раҳбарияти билан муҳокама қилингани қайд этилган.

Шунингдек, вазирлик ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчи ва мутасадди ходимларга тегишли чораларни кўриш масаласи кўриб чиқилаётгани қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0