Самарқандда йўлкира нархини ўзбошимчалик билан оширган ҳайдовчи кечирим сўради

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтобус въезжает на траспортную развязку
Автобус въезжает на траспортную развязку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандда 41 ва 30-сонли автобус йўналишларида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар асоссиз равишда йўлкира нархини 300 сўмга кўтаришган.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Самарқанд шаҳрида йўлкира нархини ўзбошимчалик билан оширган ҳайдовчи кечирим сўради.

Zarnews нашри хабарига кўра, 17 август Самарқанд шаҳридаги 41 ва 30-сонли автобус йўналишларида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар асоссиз равишда йўловчиларга йўл ҳақи оширилгани ҳақида эълон қилишган.

Салон автобуса - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанддаги транспортларда Visa карталари орқали йўлкира тўловлари ишга туширилди

Facebook‘даги “SAMARKAND CITY” гуруҳида жойлаштирилган расмларга кўра, эълонда йўл ҳақи 1500 сўм деб кўрсатилган.

“Ушбу ноқонуний ҳаракати учун 31-йўналиш ҳайдовчиси кечирим сўради”, - дейилади хабарда.

Хабарда Самарқанд вилоятида йўлкира нархи оширилмагани қўшимча қилинган. Бугунги кунда йўл ҳақи 1200 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 августдан бошлаб Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи 200 сўмга ошгани хабар қилинган эди. Пойтахтда 15 августгача йўлкира 1200 сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу тариф 2016 йил апрель ойида ўрнатилган.

Янгиликлар лентаси
0