ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Яндекс.Новости хизмати яқин вақт ичида ўзбек тилида янгиликларни жамлаш ва чоп этишни бошлайди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Одамлар воқеалар ҳақида тўлиқ ва объектив маълумот олишлари керак. Шунинг учун биз рус тилида ҳам ўзбек тилида ҳам барча янгиликларни кўрсатишни истаймиз. Рус тилида ишлаётган маҳаллий ОАВлар бизга ўз материалларини беришни бошлаган. Биз ўзбек тилидаги материалларни олишдан ҳам умидвормиз. Ўшанда фойдаланувчилар барча янгиликлардан хабардор бўлишади”, - деди Евгений Лукьянчиков, Яндекснинг Ўзбекистондаги маҳаллий директори.
Айни дамда Яндекс.Новости Ўзбекистонда фақат рус тилида янгиликларни чоп этмоқда. Хизмат ўз ҳамкорларидан янгиликларни олиб, янгиликлар рўйхатини тузади, уларни рубрикаларга бўлади энг муҳимларини ажратади. Бир мавзудаги хабарлар сюжетларга жамланади. Яндекс.Новости саҳифасида нима бўлганини ва қайси ОАВ бу ҳақида қандай ёзаётганини билиш мумкин.
Лекин Яндекс.Новости хизмати янгиликларнинг тўлиқ матнини чоп этмайди. У ўз саҳифасида фақат хабар мавзусини унинг бир бўлагни кўрсатади. Фойдаланувчи хабарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганда ҳавола бўйича ОАВ саҳифасига киради.
Яндекс.Новости Ўзбекистондаги ва дунёдаги энг муҳим хабарларни акс эттиради. Одатда бу инсон иштирокисиз содир бўлади. Асосий янгиликлар танлашда Яндекс ОАВнинг нуфузини ва чиқарилаётган материаллар сонини ҳам ҳисобга олади.
Ҳа айтмоқчи, Яндекс фақат эксклюзив материалларни чоп этади. Кўчирилган мақолалар автоматик равишда рўйхатдан чиқариб ташланади.