Яндекс ўз серверларини Ўзбекистонда жойлаштириши мумкин

© Sputnik / Валерий МельниковОфис компании "Яндекс"
Офис компании Яндекс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яндекс билан хизматларини маҳаллийлаштириш ва таълим соҳасида ҳамкорлик ҳақида музокаралар ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Яндекс ўз хизматларини маҳаллийлаштириш мақсадида серверларини Ўзбекистонда жойлаштириши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Ахборот технологиялари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Кеча, 27-феврал куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг “Яндекс” компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.

"Учрашув доирасида Ўзбекистон бозорида “Яндекс”нинг интернет сервисларини маҳаллийлаштириш, сервислардан яхшироқ фойдаланиш учун CДН-серверларни Ўзбекистонда жойлаштириш истиқболлари муҳокама этилди", - дейилган хабарда. 

Шунингдек таълим ва малака ошириш соҳасидаги ҳам ҳамкорлик қилиш, хусусан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан ИТ соҳасидаги таълим дастурларини яратиш бўйича ҳамкорлик масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Музокаралар натижаларига кўра, 2019-2020 йилларда ҳамкорликни жадаллаштириш юзасидан “Йўл харитаси”ни яқин вақт ичида биргаликда ишлаб чиқиш келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0