Бечора Дональд. Трамп миллиардларини йўқотди ва яна хоҳлаяпти

Oбуна бўлиш
Трампнинг миллиардлари қаёққа кетди? Балки у пулларини қаёққадир яшириб, жойини унутиб қўйгандир. У албатта, эслайди, унга муддат беринг. Фақат бу шартли равишда иккинчи президентлик муддати бўлиши керак

Михаил Шейнкман, Sputnik радиоси шарҳловчиси

У - гусар, у Дональд Трамп. Шоҳона яшайди. Фақат бемазаликка ҳожат йўқ. У мамлакат учун у ҳақда ёзишаётганларини эмас. балки бор-будини қурбон қилди. Яъни, ўзига-ўзи ниманики берган бўлса. Тасаввур қилинг, Оқ уйда ўтказилган бир неча йил унга Жоржия бюджетига тушганини айтади. Гап штат эмас, бутун бошли мамлакат ҳақда бормоқда. "Эҳтимол, президентлик давримда, мен 3дан 5 миллиардгача маблағлардан айрилганман... лекин менга фарқи йўқ. Агар сиз бой бўлсангиз, бу ҳеч қандай аҳамиятга эгамас. Мен шунчаки ишимни аъло даражада уддаламоқчиман". У ҳали ҳаммаси бой берилмаганига шаъма қилди.

Д.Трапм и М.Пенс встретились с избирателями в штате Пенсильвания - Sputnik Ўзбекистон
Трамп биринчи матбуот анжумани: нопок журналистлар, Путин ва Мексика девори ҳақида

Шу боис яна хоҳламоқда. Пенсильваниядаги чиқиши сиёсий жиҳатдан мотивация қилинган ва қайта сайланишга мўлжалланган эди. У гўёки ўзи кўрган барча зарарларни асослаб берди. Қаердадир бизнесдан воз кечди, ниманидир қизининг номига ўтказди. Адвокатларга ҳам отнинг калласидек пул кетди, нега десангиз, у айтмоқчи, "ҳар куни мени нима учундир судга беришади". Ва бу молиявий иқрорлар учун ҳам уни судга беришлари мумкин - хазина даромадлари хизмати унга нисбатан аллақачон овни бошлаб юборган. У эса ўзи ведомостни очиб ўтирибди. Лекин унинг гаплари нимагадир қовушмаяпти. Ахир, дейлик, сизда 335 миллиард бўлса-ю, "у ҳолда 3-5 миллиард маблағ", бу дейлик, филга битта питрачаликмас. Лекин агар маблағингиз фақат 10 миллиард бўлса, у ҳолда тўғри, ҳар бир цент ҳисобда туради.

Агар маблағларингиз ҳақиқатда 10 миллиард бўлган бўлса, сиз 2016-йилда айтганингиз каби. Forbes, мисол учун, Трамп ҳеч қачон тўрт миллиарддан кўп маблағга эга бўлмаган, деб ишонтирмоқда. Пуллар миқдори қанча бўлишидан қатъи назар, маълум бўлмоқдаки, у бир умр барча ҳаракатдаги ва кўчмас мулкдан пул қилган - нима учун? Бир неча йил ичида уларнинг каттагина қисмини йўқотиб, бу учун заррача ҳам сиыилмаслик учунми? Кечирасиз, шу жойида Станиславский ҳам жим турмаган бўларди – албатта, бир сўз айтарди. Умуман олганда, Трамп солиқ декларациясини топширмайди, шу боис, трибунадан туриб исталганини декларация қилиши мумкин. Текширолмайсиз.

Президент РФ В. Путин принял участие в саммите АТЭС - Sputnik Ўзбекистон
"Таслим бўлди": Трамп АҚШдаги шатдаунни тўхтатди

"Зато" олижаноблик ҳиди уфуриб турибди. Унинг наздида, албатта. Эмишки, бор-будининг ярмидан айирдилар, у эса иккинчи ярмини тутишга тайёр. Чунки бахт пулдамас, айтганларидек. Фақат, бу "ваъз" учун у бошқа аудиторияни танлаши керак эди. Нефт ва кимё компанияси бўлмиш - Shell ходимлари, табиийки, қашшоқ кимсалар эмас, лекин барибир ишчилар, ахир. У эса буларга ўзи ачинмайдиган капитал ҳақида фалсафа сўқмоқда, чунки сарфлайман деса, ҳали пуллари бор. Демак-ки, яна тўрт йилни Оқ уйда қандай қилиб бўлса ҳам ўтказа олади.

У учун ҳавотир олишнинг зарурати йўқ. Унинг аҳволида "миллиардларни йўқотиш" - бу уларни яхшилаб қаергадир беркитиш ва ўша жойни унутиб қўйиш билан тенг. Лекин у албатта, эслайди, унга муддат беринг. Фақат бу шартли равишда иккинчи президентлик муддати бўлмоғи лозим. Ахир бу икки карра икки каби оддий-ку. Ҳа, "как раз" 3 ёки 5 йил муддат керак бўлади. Ҳар қандай ҳолатда, унда қанча қолишидан қатъий назар, у ҳақда, худди Йорик каби гапиришади. Бечора Дональд. Ахир у Гамлетни ўйнамоқчи эди, натижада эса…

Янгиликлар лентаси
0