Трамп биринчи матбуот анжумани: нопок журналистлар, Путин ва Мексика девори ҳақида

© Sputnik / Кейтлин Оукс / Медиабанкка ўтишД.Трапм и М.Пенс встретились с избирателями в штате Пенсильвания
Д.Трапм и М.Пенс встретились с избирателями в штате Пенсильвания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ янги президенти ўзининг биринчи матбуот-анжуманида Россия хакерлар ҳужуми ҳақидаги машмашаларга нуқта қўйди, нопок журналистларни тузлади ҳамда Мексика орасида девор қурилиши тез кунда бошланишини айтди.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. АҚШ янги президенти Доналд Трампнинг биринчи катта матбуот анжуманини бўлиб ўтди. Унда Трамп виждонсиз журналистлар ва ОАВлар ҳақида, Россиялик хакерлар ҳужуми, Путин билан муносабатлар ҳамда Американи ким бошқаришини айтиб ўтди.

Нопок журналистларга жавоб

Анжуманида Трамп тўпланган журналистлар ва New York Times каби нашр вакилларига пайдо бўлган ёлғондакам хабарларни тарқатмаганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: Америка Россияга қарши санкциялар ҳақида эмас, ўзи ҳақида ўйлаши керак

Шу билан бир вақтда Buzfeed ва CNN каби бошқа ОАВлар вакилларини ёлғон ва текширилмаган маълумотларни тарқатгани туфайли уларни “ёлғон маълумотлар ахлатхонаси” деб атади ва яқин орада ўз қилмишлари учун молиявий зарар кўриши муқаррар эканликларини айтди. Трамп анжуман давомида ушбу ОАВ вакилларига савол беришга рухсат бермади.

Дастлабки саволлар Россиянинг “шахсан Путин топшириғига кўра” АҚШ президент сайловларига аралашгани ва Путиннинг Трамп номзодига хайрихохлиги ҳақида бўлди.  

“АҚШ Разведка хизматидан ушбу махфий маълумотлар ОАВ саҳифаларига тушиб қолишининг ўзи катта шармандалик. Текшириб кўрилганда эса булар ғирт ёлғон бўлиб чиқди. Уларни бари — бизнинг рақиблар, бир гуруҳ касал одамлар томонидан ўйлаб топилган уйдирма”, — деб жавоб берди Трамп.   

Трамп, виждонсиз ва нопок журналистлар тарқатган ёлғон хабарлар одамни “синдириб” қўйиши мумкинлигини ва у бир неча бор шундай воқеалар гувоҳи бўлганини айтиб ўтди.

“Лекин менинг бундай журналистларга қарши қуролим бор, у — мана шу минбар. Улар тарқатган ҳар қандай ёлғон мен дарҳол пучга чиқараман ва уларнинг ўзларини жавоб беришга мажбур қиламан”, — деди Трамп.    

Путин хайрихохлиги ҳақида

Путиннинг хайрихохлиги борасида Трамп – ахир бу жуда яхшику, демак мен АҚШ ва Россия муносабатларини ишонч  ва ҳамкорлик даражасига кўтара оламан, биргаликда террорчиликка қарши курашамиз, деди.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Биринчи қўнғироқ: Путин ва Трамп нима ҳақда гаплашди?

Шу билан бирга у, керак бўлганда, Россияга нисбатан Хиллари Клинтондан ҳам қаттиққўл бўлши мумкинлигини айтди.

Россия томонидан уюштирилган киберҳужумлар ҳақида, Трамп улар унчалик ваҳимали ҳужум бўлмаганини айтди.

“Киберҳужум масаласига келсак, мен ростдан ҳам бунга Россиянинг алоқаси бор деб ҳисоблайман. Лекин бизнинг мамлакатга бундан бошқа ҳам кўплаб ҳужумлар бўлган. Хитой томонидан 22 миллион кишининг маълумотлари ўғирланиши олдида бу киберҳужум — ўйинчоқ”, — деди Трамп.

Шунингдек, Трамп ушбу ҳужумларнинг фойдали томони бўлганини ҳам айтиб ўтди. Масалан, унинг рақиби Хиллари Клинтон теледебатлар олдидан барча саволлардан хабардор бўлганлиги ҳам ҳаммага маълум бўлган.

Янги президент кабинети ҳақида

Трамп давлатнинг расмий ва ўта муҳим лавозимларига, собиқ Эксон Мобил бош директори Рекс Тиллерсон каби, ишбилармонларни тайинлаганига ҳам изоҳ берди.

“Уларнинг бари муваффақиятли бизнесменлар, чунки уларнинг ўзи ўта ақлли. Мен замонимизнинг энг ақлли кишиларни ўз жамоамга тўплаяпман” – деди Трамп.   

Америка иқтисодини ўсишини таъминлаш ҳақида

Бу борада Трамп америка ҳудудида жойлашган заводларни ёпиб бошқа мамлакатга кўчиришдан воз кечган, ва америкада янги заводлар қуришга қарор қилган ва шу билан кўплаб иш ўринлари яратган Крайслер-Фиат концернларига миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, Женерал Моторс ҳам ўлардан ўрнак олишига умид билдирди.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп АҚШ Давлат котиблигига Рекс Тиллерсонни тайинлади

Америкада заводларини Мексикага кўчираётган корхоналарни эса, Трамп жиддий равишда огоҳлантирди.

“Мен бундай маҳсулотлар учун улкан бож солиқлари киритаман. Улар америкаликларни ишидан маҳрум қилгани учун жавоб беришади”, — деди Трамп.

Шундан кейин Трамп сайлов кампанияси вақтида ваъда берган АҚШ ва Мексика чегарасида девор ҳам албатта қўрилишини эсга олди.

“Девор қурилиши президент бўлган замоним — дарҳол бошланади ва олдин айтганимдек, унинг харажатларини Мексика қоплайди. Бевосита ва дарҳол равишда бўлмасада, кейинчалик ушбу харажатларни бирор йўл билан барибир Мексикадан ундириб оламиз”, — деди Трамп.

Шахсий бизнеси ҳақида

Журналистлар томонидан кўтарилган яна бир муҳим масала бу Трампнинг шахсий бизнеси бўлди. Бу борада Трампнинг ёрдамчиси аниқ ва батафсил ҳисобот ўқиб берди.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп ўз миллиардларидан воз кечмоқчи

Президентилик лавозими талаб қиладиган жавобгарлик ва бизнес манфаатларининг бир-бирига зид келиши мумкинлиги туфайли, Трамп президентлик даврида барча бизнес фаолиятидан воз кечишини, тадбиркорликка оид бирорта ҳам шартнома имзоламаслигини аниқ ва равшан тушунтириб берди.

Мисол тариқасида, Трамп яқинда БААлик бизнесмендан қиймати 2 млрд бўлган шартнома имзолаш таклифи олганини, лекин янги президент лавозими туфайли ундан воз кечганини айтиб ўтди.

Трамп унга тегишли бўлган барча корхоналарини икки гуруҳга тўплаб иккала ўғли бошқарувига топширишини ва фақат 8 йил ўтиб, президентлик ваколати тугаганидан кейин компанияга қайтиб уларнинг ишига баҳо беришини айтди.

“О-сизлар яхши муваффақиятли ишлабсизлар, яшаворинглар! – дейман, ёки “компанияни банкрот қилибсанларку, иккаланг ҳам ишдан ҳайдалдинг! дейман”, — деб сўзини якунлади америка президенти Дональд Трамп.

Сўзининг охирида Трамп, у президент бўлганидан кейин Хитой, Россия, Шимолий Корея ва Япония АҚШни бошқа президентлар даврида бўлганидан кўра кўпроқ ҳурмат қилишини ваъда берди.

Янгиликлар лентаси
0