Новосибирскда ота зуғумига учраган болалар ватанга қайтарилди

CC0 / pixabay / Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото
Девушка подвергается насилию. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Болалар Россия шаҳарларидан бирида ўта консерватив, кундалик ҳаётдан фарқ қиладиган оилада тарбияланган

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Жорий йил июль ойида Россиянинг Новосибирск шаҳридан Тошкент аэропортига келиб қўнган самолётда Тошкент ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходимлари томонидан 8 яшар Маҳмуд ва 10 ёшли Ҳолида исмли болалар олиб келинди, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ.

Строительство многоквартирных жилых домов в Андижанской области - Sputnik Ўзбекистон
Етим болаларни турар жойлар билан таъминлашга доир ҳужжат тайёрланди

Болалар Россия шаҳарларидан бирида ўта консерватив, кундалик ҳаётдан фарқ қиладиган оилада тарбияланган.

Саккиз яшар болакай отасидан қай тарзда таълим олгани ҳақида гапириб берган: сўзларига кўра, ота уларга энг муҳим нарса - диндан сабоқ берган. Мактаб, болалар боғчаси, дўстлар, ўйин-кулги нималигини болалар билишмаган. Аммо Исломда аёл ва эркак роли нимадан иборатлигини яхши билишган. Шундай ҳолатлар ҳам бўлган-ки, ота ўз болалари кўз ўнгида уларнинг онасини дўппослаган, унга азоб берган. Эркак зулмига чидолмаган аёл оилани ташлаб қочган ва Новосибирск шаҳридаги Ўзбекистон консуллигига мурожаат қилган.

Аёл консулликда ўзининг даҳшатли ҳаёти ҳақида гапириб берган ва уйга жўнатишларини сўраб, ёлворган. Новосибирскдаги Ўзбекистон Бош консуллиги сайи-ҳаракатлари билан аёл ватанга қайтарилган.

Аёлнинг Консуллика мурожаатидан сўнг, Новосибирск шаҳридаги васийлик органлари ва полиция ҳамкорлигида отадан болалар олиб қўйилган ва шаҳардаги "Оила ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш" марказига жойлаштирилган. Болалар бу ердан тўғри Ўзбекистонга юборилган.

Афганский мальчик надувает воздушный шарик, окраина Кабула, Афганистан, 2017 год - Sputnik Ўзбекистон
Жангарининг болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Кейинроқ маълум бўлишича, болаларнинг Абдураззоқ исмли акалари ҳам бўлиб, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқлиги сабабли, Ўзбекистонга олиб келишнинг иложи бўлмаган. Айни вақтда Консуллик васийлик органлари билан биргаликда болакайни ватанга қайтиши учун унга барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириб бериш масаласини кўриб чиқмоқда.

Айни вақтда болалар Тошкент ИИББ балоғат ёшига етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш марказида ўз тенгдошлари билан мулоқот қила бошлаганлар. Улар билан суҳбатлашган психологнинг сўзларига кўра, кичкинтойлар ўз онасини кўпам эслашмайди ва уни соғинишмайди. Бу эса, уларни ҳаётга келтирган аёл билан эмоционал ришталар узилганлигини англатади.

Бугунги кунда марказда болаларни жамиятга қайтариш ва тўлиқ реабилитация қилишларига ёрдам бериш бўйча қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларни таълим жараёнига қайтариш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0