ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тошкент ИИББ интернетда оммага эълон қилинган жиноятга мойил бўлган, хавфли тоифадаги аёллар рўйхати бўйича ўз расмий баёнотини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхат интернет фойдаланувчилари орасида катта шов-шув кўтарган эди.
Муассаса хабарига кўра, рўйхат хато талқин қилинган. Бунинг сабаби эса, ҳозирда чиндан хатарли тоифага кирувчи хотин-қизлар ва ижтимоий муҳофаза ҳамда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг битта рўйхатга тушиб қолганлигида.
Улар битта рўйхатда жамланмаслиги керак эди, фуқароларимизнинг эътирозлари тушунарли, деб таъкидлаган ИИББ матбуот-хизмати.
"Йўл қўйилган хатолик ва бунинг оқибатида вужудга келган англашилмовчилик учун узр сўраймиз", - дейилади баёнотда.
Тошкент ҳокимлиги ходими Баситхановадан нега узр сўради? >>>
Илгарироқ, Тошкент ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси раиси ушбу рўйхат туфайли Бош вазир ўринбосари Элмира Баситхановага ўз узрини келтирган эди.