Ишсиз ва ёлғиз: Тошкентда жиноятга мойил аёллар тоифаси тузилди

Oбуна бўлиш
Қўшма қарор Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 1 авг – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИБ ҳамда Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигидаги жиноятга мойил аёлларнинг 23 та тоифаси тузилди.

Қўшма қарор Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинова10 та туманда йиғилишлар ўтказган..

Ўтказилган йиғилишларда 508 та маҳаллаларнинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, маҳалла раислари, тумандаги масъул ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Ўтказилган йиғилишларга кўра, туман ҳокимликлари ҳузурида “Тезкор штаб” ҳамда туман ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ва Хотин-қизлар қўмитасининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишловчи мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳлар фаолияти ташкил этиладиган бўлди.

Шунингдек, ҳар бир маҳаллада маҳалла мутахассиси ва профилактика нозирлари томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи хотин-қизларни 23 та тоифа бўйича картотекаларни шакллантириш ва шу каби вазифалар белгилаб олинди.

Қўмита қуйидаги 23 та тоифани ишлаб чиқди:

1. Муқаддам судланганлар
2. Жиноят содир этганлар
3. Пробация ҳисобидагилар
4. Гиёҳвандлар
5. Спиртли ичимликка ружу қўйганлар
6. Тажовузкор руҳий касаллар
7. Жиноят содир этишга мойиллар
8. Узоқ муддатга чиқиб кетганлар
9. Узоқ муддатдан қайтганлар
10. Маънавий кўмакка муҳтожлар
11. Фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчилар
12. Одоб-ахлоқ доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар
13. Оила муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар
14. ИИБ ва таълим муассасалари ҳисобидаги қизлар
15. Суицид содир этган хотин-қизлар
16. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар
17. Ишсиз хотин-қизлар
18. Кам таъминланганлар
19. Тошкент шаҳрида вақтинча истиқомат қилувчи хотин-қизлар
20. Рўйхатсиз яшаётган хотин-қизлар
21. Тиланчилик билан шуғулланаётган хотин-қизлар.
22. Вояга етмаган қизлар (18 ёшгача) ва ёш қизлар (18-30 ёшлар)
23. Ногирон, ажрашган, боласини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар.

Янгиликлар лентаси
0