Валютафурушларни қонунийлаштириш қора бозорни йўқ қилади – россиялик эксперт

© Sputnik / Илья ПиталевОлег Буклемишев
Олег Буклемишев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва давлат университети иқтисодий факультетининг иқтисодий сиёсат тадқиқот маркази директори, иқтисодий фанлар номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистон валюта режимининг либерализацияси қора бозорга қандай таъсир қилади деган савол юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Банк-молия академиясининг ходими Дилшод Раҳмонов валютафурушларнинг фаолиятини қонунийлаштиришни таклиф қилганди.

Денежные купюры. Доллары США.  - Sputnik Ўзбекистон
Доллар яна кўтарилди – Ўзбекистонда валюта курслари

Депутат бу ташаббус билан партиянинг сайловолди дастурини муҳокама қилиш жараёнида ўртоқлашди.

Раҳмонов валютафурушларнинг мақомини ўзгартириш ҳисобига жиноятчилик сони камайган давлатларни мисол сифатида кўрсатиб ўтди.

Олег Буклемишев валюта режимини либералицияси қора бозорни йўқ қилиш учун энг яхши чора деб ҳисоблайди.

Бундай тажриба кўплаб хорижий мамлакатларда қўлланилган. Бу мамлакатлар ҳудудида қора бозорлар умуман йўқ, чунки у ерда валюта фаолияти қонуний тартибда амалга оширилади.  

Бундан ташқари, бу ташаббусни қисқа вақт ичида амалга ошириш мумкин. Шунда миллий валюта мустаҳкамланади, фуқаролар эса ўз маблағларини унда хотиржам сақлайди. Акс ҳолда ҳеч қандай тақиқловчи чоралар ноқонуний валюта операцияларини йўқ қилишга ёрдам бермайди.

2017 йил валюта ислоҳотидан кейин Марказий банк валюта бозордаги ҳолатни барқарорлаштиришга эришди, бироқ миллий валюта жаҳон валюталарга нисбатан ўз позицияларини йўқотмоқда. Бироқ курсдаги ўзгаришлар мавсумий бўлади.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт: либерализация валютного рынка уничтожит черный рынок
Янгиликлар лентаси
0