ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 22 июлдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 40,01 сўмга кўтарилиб, 8 624,51 сўм ташкил қилди.
Евро ҳам 2,83 сўмга ошди ва 9 676,70 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 0,58 сўмга кўтарилди ва 136,92 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.