Минскда Ўзбекистон-Беларусь ҳудудлари форуми иш бошлайди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГорода мира. Минск
Города мира. Минск - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида ҳудудлар ҳамкорлиги Форумнинг асосий мавзуси бўлади.

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Минскда Ўзбекистон - Беларусь ҳудудлари форуми иш бошлайди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизматининг маълум қилишича, унда икки мамлакат ҳудудлари, вазирликлари ва идоралари вакиллари, парламент аъзолари, тадбиркорлик доиралари иштирок этади. Форумда Ўзбекистон делегациясига Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раҳбарлик қилади.

Давлатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида ҳудудлар ҳамкорлиги Форумнинг асосий мавзуси бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Пекине провел встречу с Президентом Республики Беларусь Александром Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида битим кучга кирди

Тадбирда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитасини янгилаш масалаларини, янги қўшма корхоналар ташкил этиш, товар ўтказиш тармоғини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Форум доирасида қуйидаги учта секция иш олиб боради: агросаноат комплекси ва озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат кооперацияси, гуманитар соҳада, ахборот технологиялари ва илм-фан соҳасида ўзаро ҳамкорлик.

Тадбирда қатор минтақалараро битимлар ва тижорат контрактлари имзолаш режалаштирилмоқда. Форум меҳмонлари ва иштирокчилари Ўзбекистон товарлари кўргазма-ярмаркаси билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Ҳудудлар форуми Беларусь пойтахти Минск шаҳрида икки кун, 29-30 июль кунлари бўлиб ўтади.

Ўтган йил сентябрь ойида Тошкентда Ишбилармонлик ва ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун пойдевор қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Беларусга ташриф буюриши ҳақида хабар қилган эдик. Минскда ҳамкорликда амалга оширилган ишларнинг айрим якунлари таҳлил қилинади ва янги устувор лойиҳалар белгилаб олинади.

Янгиликлар лентаси
0