Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида битим кучга кирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Пекине провел встречу с Президентом Республики Беларусь Александром Лукашенко
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в Пекине провел встречу с Президентом Республики Беларусь Александром Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужжатда ўзаро савдога кўмаклашиш тизимини ривожлантиришни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш назарда тутилган.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. 2019 йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Беларусь Республикаси ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентябрь куни имзоланган ўзаро савдога кўмаклашиш тизими тўғрисидаги Битим кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон - Беларус муносабатлари  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Беларус муносабатлари

Ҳужжатда ўзаро савдога кўмаклашиш тизимини ривожлантиришни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда устуворлик бериш ва божхона расмиятчиликларини соддалаштириш кўзда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи 2019 йил август ойига режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0