Япония Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган сиёсатини юқори баҳолади

© AFP 2023 / FARSHAD USYANСотрудник сил безопасности Афганистана
Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япония томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган сиёсий жараённи бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига, мазкур мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий лойиҳаларга юқори баҳо берган.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон  президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Япония Муваққат ишлар вакили Ацуши Суда билан учрашди.

Исматулла Иргашев, Специальный представитель Президента Республики Узбекистан по Афганистану - Sputnik Ўзбекистон
Иргашев: Ўзбекистоннинг барча сайи-ҳаракатлари Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган

ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Япониянинг Афғонистондаги танг ҳолатни ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатлари, ушбу мамлакатда турли лойиҳаларни биргаликда ҳаётга тадбиқ қилишда ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Хабарда қайд этилишича, Япония томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга қаратилган сиёсий жараённи бошлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига, мазкур мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий лойиҳаларга юқори баҳо берган.

Шунингдек, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмаларини қайта тиклашда халқаро ҳамжамият фаолиятини кенгайтиришнинг муҳимлиги тўғрисидаги фикрни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган.

Шавкат Мирзиёев кузда Японияга ташриф буюради

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон инклюзив афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлагани ва бўлажак музокаралар муваффақиятли бўлишига умид билдиргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0