Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

© Пресс службаШавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Конгресса США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилган ва давом этаётган лойиҳаларнинг портфели жами 5,2 миллиард доллардан ортган.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Лук на грядке - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон Банки Фарғона водийси тадбиркорларига 200 миллион $ кредит беради

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Банк-молия сектори ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, таълим, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сирил Мюллер Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Жаҳон банки президенти Девид Мелпасснинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Банк Ўзбекистонда устувор тармоқларда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларнинг суръати ва натижадорлигини юксак баҳолаётгани қайд этилди.

График - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон банки билан биргаликда ишлаб чиқилган "Ислоҳотлар йўл харитаси" бу нима?

Сирил Мюллер мамлакат ва бутун минтақанинг барқарор тараққиёти йўлида Ўзбекистон Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида Жаҳон банкининг интилиши қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилган ва давом этаётган лойиҳаларнинг портфели жами 5,2 миллиард доллардан ортган. Жорий йилнинг ўзида Жаҳон банки 850 миллион доллардан зиёд бўлган ҳамда тадбиркорлик, мактабгача таълимни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш каби йўналишларни қамраб олган янги кредитларни маъқуллади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, "Обод қишлоқ" дастурини биргаликда молиялаштириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0