ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 200 миллион $ кредит беришни маъқуллади, деб хбар қилди банк ваколатхонаси.
“Ушбу лойиҳа Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан маъқулланди. У Жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банкининг 200 миллион $ қарзи ҳисобидан амалга ош оширилади”, - дейилган расмий хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу кредит Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида тадбиркорликни амалга ошириш учун техник кўмак кўрсатиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадларида ишлатилади.
Кредитлар қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва туризм соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1995 йилда ЖБ аъзоси бўлган эди. Шу кунга қадар Жаҳон банки Ўзбекистонга 4 миллиард доллар кредитлар ажратган. Ушбу кредитлар ҳисобидан 36та лойиҳалар амалга оширилган.