Тахиатош ИЭСида фавқулодда ҳолат юз берди

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишМашинный зал тепловой станции
Машинный зал тепловой станции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тахиатош ИЭСининг 3тадан 2та энергоблоки фавқулодда тўхтатилди. Хоразм ва Қорқалпоғистон бирнеча туманлари электр таъминотидан узилди.  

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Бугун, 18 июл куни эрталаб Тахиатош иссиқлик электр станциясида юз берган фавқулодда вазият туфайли ИЭСнинг икки энергия блоки тўхтатилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ўзбекистон Энергетика вазирлигига асосан.

“Бугун соат 10:43 да тахиатош ИЭСининг бириничи энергоблокида техник ҳимоя ишлаб кетиши натижасида тўхтатилди. 12 сониядан сўнг иккинчи энергоблокда ва турбогенераторлардан бирида ҳам ҳимоя тизими ишлаб кетди”, - дейилган вазирлик хабарида.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолатнинг сабаблари ўрганилмоқда.Энергия блокларни ишга тушириш имконияти қидирилмоқда.

Ўзбекистон Президенти в.б., Бош вазир Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Тахиатош ИЭС қурилишини тезлаштиришни буюрди

Хабарда айтилишига кўра, ИЭС тўхташи оқибатида Хоразм ивлоятининг бир неча туманларида ва Қорақалпоғистонда энергия таъминот тизими узилган.

Эслатиб ўтамиз, Тахитош ИЭСининг қуввати 730 МВт. Электр станцияси таркибида 3та энергоблок ва учта тербогенератор ишлайди. ИЭС Ўзбекистон ғарбини электр токи билан таъминлайди.

Ушбу ИЭСни замонавийлаштириш бўйича ўтказилган тендерни 2016 йилда Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering компанияси ютиб чиққанди. Умумий қиймати 700 миллион доллар бўлган реконструкция ишлари 2021 йилгача мўлжалланган.

Янгиликлар лентаси
0