ОИИБ ва Ўзбекистон умумий қиймати 600 млн $дан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширади

© Министерство инвестиций и внешней торговлиИнвестиции, водоснабжение и дороги: соглашение на $600 млн с АБИИ
Инвестиции, водоснабжение и дороги: соглашение на $600 млн с АБИИ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухоро вилоятида қатор соҳаларда умумий қиймати 600 миллион доллардан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) президенти Цинь Лицюнь билан Люксембургда ўтказилган бошқарувчилар кенгаши йиллик мажлисида учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга $50 миллион ажратади

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилган. Цинь Лицюнь ОИИБ ва Ўзбекистон ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик тарихи бошқа иштирокчи-давлатлар учун намуна бўлиши мумкинлигини эътироф этган.

Шунингдек, яқин кунларда ОИИБ бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш имконияти ҳам муҳокама қилинган.

Жаҳон Банки Фарғона водийси тадбиркорларига 200 миллион $ кредит беради

Учрашув якунида Бухоро вилоятида сув таъминоти, канализация ва йўл қурилиши соҳасида умумий қиймати 600 миллион доллардан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0