Жаҳон банки Ўзбекистонга $50 миллион ажратади

Oбуна бўлиш
Жаҳон банки иқтисодий ислоҳотлар вақтида аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб қувватлаш учун Ўзбекистонга 50 миллион доллар ажратди.

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Жаҳон банкининг директорлар кенгаши Ўзбекистонга 50 миллион доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Лук на грядке - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон Банки Фарғона водийси тадбиркорларига 200 миллион $ кредит беради

Ушбу маблағлар “Ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга” йўналтирилади. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида озиқ-овқат маҳсулотлари  ҳамда коммунал хизматлар нархи ошишидан азият чекаётган, кам таъминланган шахсларнинг махсус рўйхати тузилади.  

Шунингдек аҳоли орасида бандлик даражасини оширишга қаратилган лойиҳаларга ҳам маблағ ажратилади. Масалан, тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган дарслар, профессионал техник дарслар ташкил қилинади.

Ундан ташқари иш қидираётган фуқароларга ёрдам бериш учун Меҳнат вазирлиги билан ҳамкорликда махсус ахборот базаси ташкил қилинади.

“Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан иқтисодий ўзгаришлар даврида фуқароларга ёрдам бериш мақсадида амалга оширилмоқда”, - деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаки ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори.

Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Жаҳон банки Ўзбекистонга умумий қиймати 4,1 миллиард доллар бўлган 23та лойиҳани амалга оширишда ёрдам бермоқда. Жаҳон банки ёрдам бераётган лойиҳалар макроиқтисодий ислоҳотлар, қишлоқ ва сув хўжалигини бошқариш, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим ва шаҳар бошқаруви соҳаларини ривожлантиришга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0