ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Туркияга С-400 зенит-ракета мажмуалари компонентларининг биринчи партияси етказиб берилди, деб хабар қилди РИА Новости Туркия Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда.
"Етказиб бериш ишлари Анқара провинциясидаги Мюртед авиабазасига амалга оширилмоқда", - дейилади релизда.
Туркиянинг Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини харид қилиши халқаро жанжални келтириб чиқарди: АҚШ Анқарадан бу келишувдан воз кечишни ва ўрнига ўзининг Patriot мажмуаларини харид қилиш талабини қўйди.
Ушбу таклиф рад этилган ҳолатда Вашингтон Анқарага янги F-35 қирувчилари савдосини ушлаб туриш ёки умуман бу келишувдан воз кечиш билан дағдаға қилди. Аммо Туркия ортга чекинишдан бош тортди.
Маълумот учун, С-400 "Триумф" — ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган янги зенит ракета мажмуаси бўлиб. Уни кечаю-кундуз, ҳар қандай ланшдафт ва кучли радиоэлектрон таъсир шароитларида ҳам қўллаш мумкин.
Туркия - Беларусь ва Хитойдан сўнг - Москва ўз "Триумф"ларини етказиб бераётган учинчи давлатга айланди. Тез орада бу қатордан Ҳиндистон ҳам ўрин олиши кутилмоқда.