Ироқ ҳам С-400 сотиб олишга қарор қилди

© Sputnik / Михаил Мокрушин / Медиабанкка ўтишЗенитные ракетные системы С-400 "Триумф"
Зенитные ракетные системы С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиядан сўнг Ироқ ҳам Россиядан С-400 тизимларини сотиб олишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ироқ ҳукумати С-400 ҳимоя мажмуасини сотиб олишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости ушбу мамлакатнинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хайдар Мансур Хадига асосан.

Элчи айтишига қараганда, айни дамда ушбу битимнинг аниқ санасини белгиловчи “йўл харитаси” тузилмаган, шунингдек, америка томон билан ҳам ушбу борада музокаралар олиб борилмаган.

СПУТНИК_Небо под контролем: в Подмосковье развернулись комплексы ЗРС С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
"Охири вой": Пентагон С-400 туфайли яна Туркияга дағдаға қилмоқда

“Америкаликлар билан муаммоларни ҳал қилишда дипломатик каналлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда”, - деди элчи.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Туркия Россия билан С-400 тизимларини сотиб олиш тўғрисида битим имзолаган эди. Вашингтон С-400 тизимларини Туркияга етказиб беришга барча чораларни ишга солган ҳолда қаршилик кўрсатмоқда.

АҚШ Туркияга қарши санкциялар киритиш ҳамда энг янги F-35 самолётларини Туркияга сотиш жараёнини тўхтатиш билан пўписа қилмоқда. Анқара ўз навбатида С-400 сотиб олишдан воз кечмаслигини маълум қилмоқда.

Маълумот учун, С-400 "Триумф" — ўрта ва узоқ масофаларга мўлжалланган янги зенит ракета мажмуаси бўлиб. Уни кечаю-кундуз, ҳар қандай ланшдафт ва кучли радиоэлектрон таъсир шароитларида ҳам қўллаш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0