Тумшуқ ёпилди: Швейцарияда хўрозга кечаси қичқириш тақиқланди

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишПетух породы Легорн
Петух породы Легорн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Швейцариянинг Цюрих аҳолиси жуда баланд овозда қичқиради хўрозни судга беришди.

ТОШКЕНТ, 11 июл – Sputnik. Швейцариянинг Цюрих кантони аҳолиси уйи яқинида автоулов турар жойда товуқхона очган кишини судга беришди. Бу ҳақда РИА Новости Neue Zurcher Zeitung асосан хабар қилди.

Докукарекался: во Франции судят петуха за слишком ранние крики – видео - Sputnik Ўзбекистон
Овозингни ўчир: Францияда хўроз суд қилинмоқда

Даъвогарнинг аризасида ёзилишича, хўроз тез-тез ва жуда баланд овозда қичқиради. Бунга далил сифатида эркак хўроз қичқириғини санаб чиқди. Хўроз бир соат давомида 14 дан 44 мартагача қичқирган экан. Товушининг баландлиги 15 метр атрофида 84 децибелни ташкил қилди.

Суд бу ўлчовларни шубҳа остига олди, чунки улар смартфон ёрдамида ҳисобланган.

Суд хўроз эгасига иш кунлари кечқурун соат 10 дан эрталаб соат 8 гача, дам олиш кунлари эса кечқурун соат 10 дан эрталаб соат 9 гача хўрознинг “сукут сақлаши”ни таъминлаши ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, хўрозга товуқхонани тарк этиш ман этилди.

Армянский фермер рассказал о характере символа 2017 года – петуха - Sputnik Ўзбекистон
Францияда эрта тонг қичқириб, одамларни уйғотадиган хўроз суд қилинмоқда

Шунга ўхшаш суд иши Францияда кўриб чиқилмоқда. У ерда эрта тонгда қичқириб, қўшниларни уйғотаётган хўроз суд қилинмоқда.

Суд иши Шаранта департаментида кўриб чиқилмоқда. Морис лақабли хўроз ва унинг эгаси Корин Фессо устидан нафақадаги Бирон исмли қўшни шикоят қилди.

Аризачиларнинг адвокати минг евро миқдорида компенсация талаб қилишмоқда. Бу пулни улар ҳалок бўлган денгизчиларга ёрдам бериш учун ўтказишни режалаштирмоқда.

Бирон ва Фессо ўртасида жанжал бир йилдан ортиқ давом этмоқда. 2017 йил баҳор мавсумида хўроз шовқинига чек қўйиш мақсадида арз қилишган. Ўша вақтда хўроз Морис эгасини ҳимоя қилиш учун иккита петиция тайёрланди. Буни 155 минг киши қўллаб-қувватлади.  

Суд иши бўйича 5 сентябрда қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0