Суд иши Шаранта департаментида кўриб чиқилмоқда. Морис лақабли хўроз ва унинг эгаси Корин Фессо устидан нафақадаги Бирон исмли қўшни шикоят қилди.
Аризачиларнинг адвокати минг евро миқдорида компенсация талаб қилишмоқда. Бу пулни улар ҳалок бўлган денгизчиларга ёрдам бериш учун ўтказишни режалаштирмоқда.
Бирон ва Фессо ўртасида жанжал бир йилдан ортиқ давом этмоқда. 2017 йил баҳор мавсумида хўроз шовқинига чек қўйиш мақсадида арз қилишган. Ўша вақтда хўроз Морис эгасини ҳимоя қилиш учун иккита петиция тайёрланди. Буни 155 минг киши қўллаб-қувватлади.
Ўтган ҳафта пайшанба куни бўлиб ўтган суд мажлисига даъвогар ва хўроз эгаси келмади.
Судда Бирон ва Фессо яшаётган ҳудуд қишлоқ жой ёки шаҳар эканлиги - асосий баҳс мавзуси бўлди. Даъвогар адвокатларининг маълум қилишича, уларнинг мижозлари яшайдиган ҳудуд қишлоқ жойи эмас, балки шаҳарга яқин уйлар жойлашган ҳудудга киради.
Суд иши бўйича 5 сентябрда қарор қабул қилиши кутилмоқда.