ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Ўзбекистондан Мексикага келган сайёҳларни мамлакат ичига киритишмади, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Мехикодаги Россия элчихонаси хабарига асосан.
Ўтган дам олиш кунларида ОАВларда Россия паспортига эга бўлган 14 нафар сайёҳ Мексика ҳудудига киритилмагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Улар Россиянинг Nordwind компанияси билан Мексиканинг Канкун шаҳрига учиб келишган. Сайёҳларнинг 4 нафари Россия паспорти билан Ўзбекистондан учиб келган.
Маҳаллий миграция хизмати фикрига кўра уларнинг сафар мақсади ҳужжатларда кўрсатилган мақсадга мос келмайди.
Сўнгги вақтларда Мексика ҳукумати Россиядан келаётган сайёҳларни синчиклаб ва талабчан текширмоқда. Хусусан, туристлардан меҳмонхона брони, яшаш учун етарли маблағ борлигини исботлаш, орқага қайтиш чипталарини тақдим этиш сўралмоқда. Текширувлар натижасида ҳатто “қора рўйхат” ҳам тузилган.