Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара масаласи бўйича 16 йил давом этган музокара якунланмоқда

© SputnikКазахстанско-узбекская граница
Казахстанско-узбекская граница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоқ-ўзбек чегарасини демаркацияси бўйича музокаралар 16 йил давом этди.

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Қозоғистон-Ўзбекистон демаркация қўшма комиссияси вакиллари ҳужжат лойиҳаларини тайёрлади. Навбатдаги йиғилиши Олма-ота шаҳрида ўтказилди.

Таджикские пограничники - Sputnik Ўзбекистон
Қабристон сабабли тожик-қирғиз чегарасида низо чиқди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида музокаралар 2003 йилда бошланганди. Келишиш керак бўлган чегаранинг умумий узунлиги 2100 кмдан ортиқ.

Совет Иттифоқ парчалангандан кейин чегара участкалари келишилмай қолган.

Бугунги кунда чегараолди ҳудудлар масаласи бўйича ишлар якунига етмоқда.

Олма-ота шаҳрида 20-24 май кунлари ўтказилган навбатдаги йиғилишида комиссия аъзолари чегарани демаркацияси бўйича ҳужжат лойиҳаларни тайёрлашди.

“Учрашувда 2019 йил Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида ўтказиладиган дала демаркация ишлари ҳажми жадвали тасдиқланди ҳамда давлатлараро чегаранинг айрим участкалари демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари тасдиқланди”, - дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Йиғилиш якуни бўйича тегишли баённома имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0