Тожикистонда 14 нафар маҳбус нондан заҳарланиб вафот этди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишКолючая проволока
Колючая проволока - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистонда 14 нафар маҳбус нондан заҳарланиб ўлди.

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Тожикистонда рўй берган оммавий заҳарланиш оқибатида 14 нафар маҳбус ҳаётдан кўз юмди.

Смена караула в Исправительной колонии - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон қамоқхонасида уюштирилган исён ортида ким тургани маълум бўлди

8 июль куни учта махсус машинада 128 нафар (120 эркак, 8 аёл) маҳбус Тожикистон шимолидаги жазони ўташ муассасаларидан Душанбе, Нурек ва Явандаги қамоқхоналарга юборилган.

Душанбега яқинлашганда маҳбуслардан бири 16 нафар маҳбуслар нон тарқатади. Нон истеъмолидан сўнг улар ўзини ёмон ҳис этади ва пойтахтга келганда беҳуш ҳолатга тушади.

Шифокорлар фақат икки нафар маҳбусни қутқаришга муваффақ бўлди. Қолган 114 нафар маҳбус белгиланган қамоқхоналарга етказилди.

Тожикистон бош прокуратураси ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Янгиликлар лентаси
0