Тожикистон қамоқхонасида уюштирилган исён ортида ким тургани маълум бўлди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишСмена караула в Исправительной колонии
Смена караула в Исправительной колонии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ваҳдат шаҳридаги қаттиқ режимдаги колонияда юз берган исён оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилганди.

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти (Россияда тақиқланган) Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳри яқинидаги колониядаги исён учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Охранный периметр исправительной колонии - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистондаги колонияда исёнга раҳбарлик қилган шахслар маълум бўлди

“Ал-Набаа” ҳафталик газетасида террорчилик ташкилоти Тожикистон колониясидаги ғалаённи “халифат аскарлари” содир этганини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, 19 май куни Душанбе шаҳридан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Ваҳдат шаҳридаги қаттиқ режимдаги колонияда исён кўтарилганди. Исён оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилганди.

Тожикистон Адлия вазирлигининг маълум қилишича, колонияда тартибсизликларга Беҳруз Гулмурод (Ҳалимов), Фахриддин Гулов, Махмадулло Шарипов, Рухулло Ҳасанов бевосита раҳбарлик қилган. Беҳруз Гулмурод – собиқ Тожикистон ОМОН қўмондони Гулмурод Ҳалимовнинг ўғли, у 2015 йилда террорчилик ташкилотига қўшилган ва Сурияда ўлдирилган. Беҳрузга 2017 йилда 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганди.

Янгиликлар лентаси
0