ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев Ички ишлар вазирлиги тергов бош бошқармасига сўроққа чақиртирилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Атамбаев эртага, 9 июль куни соат 10:00га чақиртирилган.
“У ҳали чақирув қоғози билан танишмади. Ҳужжатни собиқ президент уйидаги қўриқлаш постига олиб келишди. У гувоҳ сифатида чақиртирилди, қайси иш бўйича номаълум”, - деди собиқ президентнинг маслаҳатчиси Кундуз Жолдубаева.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти депутатлари Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомини олиб ташлашга овоз беришди.
Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этган ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинган. Жўқорғу Кенеши хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборди.
Хулосага кўра собиқ президентга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва станцияга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши, Тарихий музейни реконструкциясида коррупция иши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Кой-Таш ва Чон Сари-Ой қишлоқларида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши.
Мамлакат бош прокурори Ўткурбек Жамшитов собиқ президент эҳтимол беш жиноятларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди.