ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Бишкекда 3 июль куни ўтказилган тинч митинг иштирокчилари мамлакат ҳукумати олдига қатор талабларни қўйишди.
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев тарафдорларининг митинги “Медиафорум” биноси олдида ўтказилди. Митингда 500 дан 1,5 мингача одам иштирок этди. Митингда Алмазбек Атамбаев ўзи ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади.
Митинг иштирокчилари қонунга риоя қилмасликни тўхтатиш, Вазирлар Маҳкамасини истеъфога чиқариш ва “халқ ишончли ҳукумати”ни тузишни таклиф қилишди.
Улар Давлат хавфсизлиги хизмати ва Ички ишлар раҳбарияти алмаштирилиши ва ҳуқуқ тартибот органларида ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилишди.
Бундан ташқари, резолюцияда зудлик билан сиёсий мухолифатчилари озод қилиши баён этилган. Шунингдек, давлат аппарати учун харажатларни қисқартириш ва ҳукуматга янги етакчиларни келишини таъминлаш талаблари ёзилган.
Мазкур талаблар бажарилмаган тақдирда, митинг ташкилотчилари бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик акциялар уюштирилиши, президент истеъфога кетиши ва парламентни тарқатиб юборишни талаб қилиниши маълум қилинди.