Қирғизистонда Атамбаев тарафдорларининг митинги бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Табылды КадырбековМитинг сторонников Атамбаева в Бишкеке
Митинг сторонников Атамбаева в Бишкеке  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Алмазбек Атамбаевнинг ўзи ҳам митинг ўтказилаётган жойга етиб келган.

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Қирғизистонда Атамбаев тарафдорларининг митинги бўлиб ўтмоқда.

Sputnik Қирғизистон нашрининг ёзишича, Қирғизистон собиқ президентининг тарафдорлари аввалига унинг Кой-Таш қишлоғидаги уйи ёнида тўпланишган. Соат 15:30ларда Бишкекдаги “Форум” биносига келишган ва у ерда митинг бошланган. Ҳозирда митингда 500 ёшдан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Алмазбек Атамбаевнинг ўзи ҳам митинг ўтказилаётган жойга етиб келган.

Экс-президент КР Алмазбек Атамбаев около своего дома в селе Кой-Таш где собираются люди - Sputnik Ўзбекистон
Жазирама сабабли Атамбаев тарафдорлари унинг уйини тарк этмоқда

Митинг иштирокчилари собиқ президентга нисбатан сиёсий таъқиб тўхтатилишини талаб қилишмоқда. Митингда ҳеч қандай тартибсизлик кузатилмаяпти.

Қирғизистон парламенти собиқ президент Атамбаевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Атамбаевни собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш учун 110 депутатдан 103 нафари овоз берди. Ушбу мақомни йўқотган Атамбоев дахлсизлик ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлди.

Қирғизистон парламенти 13 июнь куни махсус комиссияни ташкил этганди ва у олиб борган иш натижасида Алмазбек Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса қилинганди. Жўқорғу Кенеши хулосани тасдиқлаб, бош прокуратурага юборганди.

Хулосага кўра, собиқ президентга нисбатан қуйидаги айловлар илгари сурилди: Кой-Таш қишлоғида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши ҳамда тадбиркор Субихи Пархати иштирокидаги коррупция факти.

Атамбаевнинг ўзи унга қўйилган айбловлар “сафсата” эканлигини айтиб, халққа ҳалол хизмат қилганини маълум қилганди.

Янгиликлар лентаси
0