Ўзбекистон Россияда қийин аҳволда қолган фуқароларни ватанга қайтарди

© Пресс-служба Министерство занятости и трудовых отношений Республики УзбекистанУзбекистан вернул из РФ граждан, попавших в сложное положение
Узбекистан вернул из РФ граждан, попавших в сложное положение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияда қийин аҳволда қолган 719 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Шунингдек, хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар вазияти ҳисобга олиниб, уларга яшаш жойларига етиб олишлари учун ЭКОИҲнинг 1 баравари миқдорида пул маблағлари берилди.

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. 2019 йилнинг I ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россия Федерациясининг Хорижий фуқароларни вақтинчалик сақлаш марказларида бўлган, ҳужжат ва маблағларсиз қийин аҳволда қолган жами 719 нафар фуқарони Ўзбекистонга қайтарди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда.

Трудовые мигранты возвращаются домой - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати 950 нафар мигрантга уйига қайтишига қандай ёрдам берди

Маълум қилинишича, фуқароларни ортга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар вазирлик ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан қопланган.

Қайтарилган фуқаролар бепул махсус тиббий кўрикдан ўтказилиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг масъул мутахассислари томонидан ишга жойлашиш, касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш масалалари бўйича ташкиллаштирилган мулоқотларида иштирок этди.

“Шунингдек, хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар вазияти ҳисобга олиниб, уларга яшаш жойларига етиб олишлари учун ЭКОИҲнинг 1 баравари миқдорида пул маблағлари берилди”, - дейилади вазирлик хабарида.

правила для мигранта - Sputnik Ўзбекистон
Ноқонуний мигрантга айланиб қолмай десангиз

Аввалроқ Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Sputnik Ўзбекистон мухбирига 2018 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Россияда қийин аҳволда қолган 950 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилганини маълум қилган эди.

Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2018 йил сентябрдаги Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-кенгашида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, хорижда қийин аҳволда қолган фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш чора-тадбирлари бошланган.

Янгиликлар лентаси
0