Мигрантлар Россияда энг кўп йўл қўядиган хатолар бу миграция картасини нотўғри тўлдириш, ўз вақтида яшаш жойида рўйхатдан ўтмаслик ва патент тўловидаги қарздорликлардир. Хориж фуқароси махсус рухсатномасиз ишлагани учун унга жарима солиниши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.
Шунингдек, ҳужжатларни "тез ва арзон" тайёрлаб беришни таклиф қилувчи шубҳали компанияларга ишонмаслик керак. Фақатгина ИИВ расмий тузилмалари ва миграция марказлари орқали ҳужжат расмийлаштириш ишга жойлашиш учун кафолат бўлади.
Россияга кириши таъқиқланганлар рўйхатига тушиб қолмаслик ва фирибгарларнинг қурбонига айланмаслик учун инфографикамиз билан танишиб чиқишни маслаҳат берамиз.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.