Артикходжаев Тошкент миссияси ҳақида: пойтахт ақллилар шаҳрига айланиши керак

© Sputnik / СтрингерВид на телебашню в Ташкенте
Вид на телебашню в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон пойтахти ақлли шаҳарга айланиши учун нималар етишмаётгани ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Тошкент ҳокимияти Ўзбекистон пойтахтини ақлли шаҳарга айлантиришни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Строительство Tashkent City_видео - Sputnik Ўзбекистон
Артикходжаев: ўзбек тадбиркорлари 700та инвестор жазм қилолмаган ишга қўл урди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев шанба куни журналистлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Тошкент республикамиз пойтахти, юраги. Бу ерда катта-катта ишлаб чиқаришларни ташкил этиш муаммо. Чунки дейлик, текстил заводи мисолида олиб қарайдиган бўлсак,унда ишлайдиган оддий ишчининг ойлиги ҳеч қачон 800 минг сўмдан 2 миллион сўмга кўтарилиб қолмайди. Шундай бўлган тақдирда, завод ўз маҳсулотларини реализация қилолмай қолади. Ёки эътибор беринг, бир тонна пахтага шунча меҳнат сарфлаб, минг долларга сотамиз, Америка эса 130 гр iPhoneни шунча пулга сотяпти. Улар ақл сотяпти, биз меҳнат сотяпмиз. Шу боис, мени назаримда, биз бугун Тошкентда боғча, мактаб, университетларни қуриб, ёшларимизга замон талабига мос таълим бериб, Тошкентни ақлли шаҳарга айлантиришимиз керак. Биз ўн йилдан кейин меҳнат эмас, ақл сотишимиз керак", - деб таъкидлади ҳоким.

Сал олдин Тошкент ҳокими Ўзбекистон пойтахтининг янги стратегияси, эски тизим Ўзбекистон халқига нега фойда келтирмагани ҳақида айтган фикрлари ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0