Артикходжаев: ўзбек тадбиркорлари 700та инвестор жазм қилолмаган ишга қўл урди

Oбуна бўлиш
Тадбиркорларимизни орасида мана шундай юраги, жасорати борлари кўпроқ бўлишини истайман, деди куюнчаклик билан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев

ТОШКЕНТ, 31 янв - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев Tashkent Cityни қуришда қандай синовларга дуч келгани хусусида гапириб берди.

Роман Осокин - Sputnik Ўзбекистон
"Toshkent City"ни 4 йилда қурса бўладими? Эксперт Роман Осокин билан интервью

"Tashkent City" лойиҳаси раҳбари бўлган вақтим давлат раҳбари таклифи билан мен қурилишни уч йил ичида тамомлашим керак эди. Мен 700дан ошиқ инвестор билан гаплашдим. Бирортаси рози бўлмади, чунки бу жой жозибадорлиги йўқ эди. Бу лойиҳанинг 3 йилда амалга ошишига бирорта ҳам компания ишонмаган. Кейин мен ўзим билган йирик компанияларга — Murad Buildings (4-лот), Real House (2- лот) таклиф киритдим ва бу лойиҳанинг жозибадорлигини тушунтирдим. Бу ишни битиши қанчалик қийин бўлмасин, улар бунга жазм қилишди", - деди Артикходжаев ва "Ўзбекистонда бу каби юраги, жасорати бор тадбиркорлар кўпроқ бўлишини истардим", дея қўшимча қилди.

Ҳоким Tashkent City лойиҳасининг барча иштирокчилари учун бир хил шартлар таклиф этилганини айтди.

Артикходжаев Тошкент сити ҳақида нима деган эди >>>

"Бошқа инвесторларга келсак, маҳаллий компаниялардан Family Group бор. Учта миллий банк бор. Тан оламан, банклар ҳам аввалига ишонишмади. Мен банкларга бордим, бошқарув билан гаплашдим, истиқболларни тушунтирдим. Якунда уйлар бузилиб, одамлар кўчишни, бинолар қурилиши бошланганидан кейин банклар ҳам жой олишни бошлади. Бироқ барча иштирокчилар учун шартлар бир хил: 1 сотих — 20 минг доллар ёки бир гектар — 2 млн доллар. Барча учун бир хил сумма", — деди у.

Янгиликлар лентаси
0