“Ўзбекнефтгаз” “Лукойл”га 600 млн долларлик қарзини қандай тўлайди?

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПетербургский международный экономический форум. День третий
Петербургский международный экономический форум. День третий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекнефтгаз” раҳбари Баҳодир Сиддиқов “Лукойл” олдидаги 600 млн доллар миқдордаги қарздорлик ҳолатига изоҳ берди

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” раҳбари Баҳодир Сиддиқов журналистнинг Россиянинг “Лукойл” компанияси олдидаги қарздорлик ҳолати  ҳақидаги саволига жавоб берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Президент компании Лукойил Вагит Алекперов - Sputnik Ўзбекистон
“Лукойл” Ўзбекистонга яна 2 миллиард $ сармоя киритади

Ўтган ҳафта президент Шавкат Мирзиёев Сенатда сўзлаган нутқида “Лукойл” компаниясидан 600 млн доллар миқдоридаги қарздорлик ҳақида гапирганди. Кўпчиликни маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битим шартлари ўйлантирганди ва уларнинг фикрига кўра, битим мамлакатнинг миллий манфаатлари зид келади.

Сиддиқов жавобининг бошида “Лукойл” бугунги кунда Ўзбекистон Республикасидаги энг йирик инвестор ҳисобланиши, “Лукойл” инвестициялари ҳажми 7 миллиард доллардан ошиши, булар ўз навбатида газ-кимё мажмуаси қурилиши учун углеводород хом ашёсини қазиб олиш лойиҳаси доирасида сарфланганини эслатиб ўтди.

“Лукойл” олдидаги қарз бир йил ичида пайдо бўлмаганини таъкидламоқчиман. Биз кейинги йилларда "Лукойл"га сотилган табиий газдан ички истеъмолчилар учун сотиб оламиз. Бу табиий газ истеъмоли аҳоли томонидан ҳам, мамлакатимиз ривожи учун бугунги кунда ташкил этилаётган янги корхоналар томонидан ҳам табиий газ истеъмоли ошиши билан боғлиқ”, - дея иқтибос келтиради Сиддиқов сўзларидан Sputnik мухбири.

Унинг маълум қилишича, бугунги кунда гап имзоланган битим мамлакат манфаатларига мос келиш-келмаслиги ҳақида бормаяпти. Вужудга келган қарз “Лукойл” билан маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битим доирасида компания оператори билан лойиҳа бўйича уч ойлик табиий газ қазиб олиш ҳажмини ташкил этади.

Ҳозирда мазкур қарзни тўлаш бўйича аниқ чора-тадбирларга ўтказилмоқда. Хусусан, “Лукойл” компанияси билан қарздорликнинг ушбу қисмини реструктуризация қилиш ва уни келгуси даврларда тўлаш бўйича келишув мавжуд.

Президент Республики Узбекистан принял главу российской компании ЛУКОЙЛ - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси раҳбарини қабул қилди

“Бундан ташқари, маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битим доирасида қазиб олинаётган газ экспортга йўналтирилишига кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим. Президентимиз олдимизга шундай вазифани қўйган ва биз буни тўла-тўкис англаб турибмиз. Бугунги кунда “Ўзбекнефтегаз”нинг барча саъй-ҳаракати ўз қазиб олиш ҳажмини оширишга, келгусида бу газ ички истеъмолчиларга сотилишига йўл қўймасликка қаратилган”, - деди “Ўзбекнефтгаз” раҳбари.

Чунки сотиб олиш ва сотиш нархи орасида фарқ бор ва маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битим доирасида барча қазиб олинган газ экспорт қилиниши шартига амал қилинса, бу Ўзбекистон учун ҳам даромадли лойиҳадир ҳамда “Лукойл”нинг даромадлар бўйича талабига ҳам мос келади.

У саволга жавоб бераётиб, битим доирасида давлатнинг даромади уч ярим миллиард доллардан ошиқроқни ташкил қилгани ва давлат ўз улушини олганини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0