Шавкат Мирзиёев Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси раҳбарини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан принял главу российской компании "ЛУКОЙЛ"
Президент Республики Узбекистан принял главу российской компании ЛУКОЙЛ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"ЛУКОЙЛ" компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларга киритган инвестициялар ҳажми 7,5 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни “ЛУКОЙЛ” компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Россия – Ўзбекистон: иқтисодий ўсишнинг умумий векторлари

Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакат нефть-газ тармоғида етакчи бўлган ушбу Россия компанияси билан самарали ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини алоҳида қайд этди. 

Бугунги кунда "ЛУКОЙЛ" компанияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларга киритган инвестициялар ҳажми 7,5 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.

Ўтган йил апрель ойида ишга туширилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси лойиҳа қувватига чиқди. "Ҳовузак" ва "Шоди" конлари, шунингдек, Жануби-Ғарбий Ҳисор конлари ўзлаштирилмоқда.

Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, янги инвестиция дастур ва лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда “ЛУКОЙЛ” компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Вагит Алекперов президентга самимий қабул ва қўшма лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.

"ЛУКОЙЛ" компанияси раҳбари Ўзбекистон билан нефть-газ тармоғида узоқ муддатли ва кенг кўламли шерикликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0